01:08 Францияда она ўқувчилар кўз ўнгида фарзандининг устозини ўлдирди | |
Франциянинг Альби шаҳрида ўқувчининг онаси мактабга пичоқ билан келди ва болалар кўз олдида фарзандининг 34 ёшли ўқитувчисини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар беради. “Жума куни тонгда ўқувчилардан бирининг онаси пичоқ билан мактабга келди ва болалар кўз олдида ўқитувчига пичоқ билан зарба берди. Онанинг ҳаракати сабабларини тергов аниқлайди”,-деди прокурор Клод Деран. Биринчи тез ёрдам кўрсатилганига қарамай, ўқитувчи вафот этди. Франция таълим вазирининг воқеа жойига ташриф буюриши кутилмоқда. “Ушбу воқеа мактаб ичи ва атрофида зўравонликка қарши курашиш кераклигини яна бир бор исботлади”,-деди махсус хизмат матбуот котиби. Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 425 | |
Всего комментариев: 0 | |