07:57 Футболчилар жазоланди | |
Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унга асосан қуйидаги қарорлар қабул қилинди. Ўзбекистон Кубоги «Локомотив»га қарши Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал жавоб учрашувида майдондан четлатилган «Нефтчи» ярим ҳимоячисиМансур Саидов ўйин тўхтатилган вақтда рақиби бошига қўл билан зарба бергани учун, 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди. «Локомотив»га қарши Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал жавоб учрашувида майдондан четлатилган «Нефтчи» ярим ҳимоячиси Иқбол Акрамов рақиби шаънига номаъқул фикр билдиргани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди. «Нефтчи»га қарши Ўзбекистон 1/8 финал жавоб учрашувида майдондан четлатилган «Локомотив» ярим ҳимоячиси Садриддин Абдуллаев рақиб шаънига номаъқул фикр билдиргани учун (четлатилганидан сўнг Абдуллаев рақиби қорнига оёғи билан қасддан зарба берган ва бунинг натижасида икки жамоа футболчилари ўртасида муштлашув келиб чиққан), 3та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди. Ёшлар Биринчилиги «Андижон»га қарши 12-тур учрашувида майдондан четлатилган «Навбаҳор» ҳимоячиси Дурбек Умаралиев ўйин тўхтатилган вақтда рақиби оёғига қасддан зарба бергани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди. «Бунёдкор»га қарши 12-тур учрашувида майдондан четлатилган «Пахтакор» ярим ҳимоячисиАрам Бабаян ишқибозлар шаънига номаъқул ишора қилгани учун иккита ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди. Биринчи Лига «Янгиер»га қарши 20-тур учрашувида майдондан четлатилган «Косонсой» ҳимоячисиАлимардон Мирзаев ҳакам ёрдамчиси шаънига номаъқул фикр билдиргани учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди. «Янгиер»га қарши 20-тур учрашувида майдондан четлатилган «Косонсой» ярим ҳимоячисиБобур Каримов ҳакам ёрдамчиси шаънига номаъқул фикр билдиргани учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди. «Чуст-Пахтакор»га қарши 20-тур учрашувида майдондан четлатилган «Зомин» ҳужумчисиДониёр Исмоилов ҳакам шаънига номаъқул фикр билдиргани учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди. «Хива»га қарши 20-тур учрашувидан сўнг майдондан четлатилган «Насаф-2» маъмури Ф. Фахритдинов ҳакамлар бригадасини ҳақорат қилгани учун жаримага тортилди. «Нефтчи»га қарши 21-тур учрашувида майдондан четлатилган «Зомин» ярим ҳимоячисиБаҳодир Акрамов тўпга эгалик қилаётган рақибининг қорнига қасддан зарба бергани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди. «Южанин»га қарши 21-тур учрашувида майдондан четлатилган «Хоразм» ҳимоячисиМашарипов рақибига жароҳат етказиш мақсадида оёғи билан қасддан оёғига зарба бергани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди. «Чуст-Пахтакор»га қарши 22-тур учрашувида майдондан четлатилган «Пахтакор-2-Чилонзор» ҳимоячиси Азамат Абдуллаев бош ҳакам шаънига номаъқул фикр билдиргани учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди. «Насаф-2»га қарши 22-тур учрашувида майдондан четлатилган «Машъал-Академия» дарвозабониҒанишер Холмуродов бош ҳакам шаънига номаъқул фикр билдиргани учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди. «Сўғдиёна»га қарши 22-тур учрашувида майдондан четлатилган «Бухоро-2» ҳимоячиси Азиз Юлдашев тўп учун курашда рақибига қўл билан зарба бергани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди. «Хива»га қарши 22-тур учрашувида майдондан четлатилган «Ғаллакор-Автомобилчи» ҳужумчисиЗафар Нарзиқулов жамоадошининг қорнига ҳаддан ташқари кучли зарба бергани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди. | |
Категория: Sport Yangiliklari | Просмотров: 698 | |
Всего комментариев: 0 | |