20:04 Германияда энг узун автобус пайдо бўлди | |
Бу антиқа транспорт воситаси Фраунгофер институти мутахассислари томонидан яратилди. У батареядан қувват олган ҳолда саккиз километр йўл босиши мумкин. Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, бу автобусни бошқариш учун ҳайдовчини қайтадан ўқитишга тўғри келмайди, чунки унинг бошқаруви оддий автобусларники кабидир. Ҳозир автобус Дрезден атрофида қатнаяпти. Октябрнинг бошида шаҳар ичида ҳам қатновлар йўлга қўйилади. Фраунгофер институти директори Маттиас Клингернинг айтишича, бундай автобуслар қиммат трамвайларнинг ўрнини бемалол боса олади. | |
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 744 | |
Всего комментариев: 0 | |