Главная » 2011 » Декабрь » 13 » Гулим-11 «Алданган кизлар учун»
21:10
Гулим-11 «Алданган кизлар учун»
Куз ёшлари япрогига тизилган гул
Нозик гунча шоналари узилган гул
Йиглайвериб майсаларга эгилган гул
Эгилма гул, эгилма, эгилмагин хеч.

Орзуларинг узилдими дунёлардан
Ахтармагин хаёлингни руёлардан
Армонларинг окиб кетсин дарёлардан
Эгилма гул, эгилма, эгилмагин хеч.

Шабнам кунган баргларингга маржон-маржон
Юзларингга доглар тушган мужгон-мужгон
Бошгинангни кутаришга йукдир дармон
Эгилма гул, эгилма, эгилмагин хеч.

Куз ёш тукиб бошинг урма харсангларга
Киприкларинг тулиб кетди кум-чангларга
Тумарислар голиб келган не жангларда
Эгилма гул, эгилма, эгилмагин хеч.

Эр йигитлар йукотдими виждонини
Хиёнатга алмашдими иймонини
Не азобга куйиб куйди уз ёрини
Эгилма гул, эгилма, эгилмагин хеч.

Алдаб, авраб уз гулидан кочдимикин
Севги дея бу хаётда шошдимикин
Ошик Бахром дилда борин очдимикин
Эгилма гул, эгилма, эгилмагин хеч.

27,09,2011й
Категория: SHERIYAT OLAMI | Просмотров: 831 | Добавил: Oshiq_Baxrom
Всего комментариев: 2
23:50
Zuru
23:50
Yaxshi omad ijodizga
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]