Главная » 2011 » Декабрь » 27 » Гулим-30 «Шунчалик севдимми эй гулим»
15:18
Гулим-30 «Шунчалик севдимми эй гулим»

Билмадим армонми ё кайгу

Дилимни огритар бир туйгу

Тунларим бедордир йук уйку

Шунчалик севдимми эй гулим

 

Сен хамон калбим ардогида

Колдим дарёнинг киргогида

Йикилдим кумларга гохида

Шунчалик севдимми эй гулим

 

Бокмадинг бир бора кайрилиб

Икки ён кетдикми айрилиб

Кезарман Мажнундек сайр килиб

Шунчалик севдимми эй гулим

 

Уртамиз олисдир минг-минглаб

Э вох кутарман энди йиллаб

Тангрим юборсангчи бир куллаб

Шунчалик севдимми эй гулим

 

Барига куникиб утарман

Минг азоб захрини ютарман

Бошим олиб бир кун кетарман

Шунчалик севдимми эй гулим

 

Етмади дил тула охларим

Согинчдан хуноб нигохларим

Кайгудан намдир карогларим

Шунчалик севдимми эй гулим

 

Сен хамон яшайсан дилимда

Бир умрга номинг тилимда

Ошик Бахромни бир тинглангда

Шунчалик севдимми эй гулим

2011-12-15

Категория: SHERIYAT OLAMI | Просмотров: 530 | Добавил: Oshiq_Baxrom
Всего комментариев: 1
23:04
Omad
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]