07:48 Гус Хиддинк қачон ўз лавозимидан кетишини маълум қилди | |
Айни пайтда футбол бўйича Голландия миллий терма жамоасига мураббийлик қилаётган Гус Хиддинг, агар унинг жамоаси Евро-2016 саралаш баҳсларида Лавтвияга имкониятни бой берадиган бўлса, ишдан бўшашини маълум қилди.
"Агар мағлубиятга учрайдиган бўлсак, менинг кетишим мантиқан тўғри бўлади”, - "Интерфакс"Гус Хиддингнинг фикрини Британиянинг The Guardian нашрига асосланиб тарқатмоқда. Хиддинк Голландия жамоасига Бразилиядаги жаҳон чемпионати ниҳоясида келган эди. У Луи ван Галнинг ўрнини эгаллаган.
Мураббий иккинчи марта мана шу лавозимга тайинланиши, бироқ ҳозирги Европа чемпионати саралаш ўйинлари ҳам омадли бораётгани йўқ. Улар шу пайтгача меҳмонда Чехияга 1:2 ва Исландияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, “А” гуруҳида учинчи ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу терма жамоа ЖЧ-2014да Луи ван Гал бошчилигида бронза медални қўлга киритган эди.
Manba: Darakchi.uz Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: Sport Yangiliklari | Просмотров: 607 | |
Всего комментариев: 2 | |
| |