Главная » 2014 » Апрель » 12 » Ҳиндистонлик сиём эгизаклари ажралишни хоҳлашмаяпти (ФОТО)
01:28
Ҳиндистонлик сиём эгизаклари ажралишни хоҳлашмаяпти (ФОТО)


Сиём эгизаклари Шиванатх ва Шивран Шах Ҳиндистонда шов-шувга сабаб бўлишди, деб ёзади The Daily Mail нашри.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, 12 ёшли ушбу эгизаклар 4 та қўл ва 2 та оёққа эга, шунга қармай, уларни ажратиш мумкин. Аммо, болаларнинг ўзлари буни исташмаяпти. “Бизни бир-биримиздан ажратишларини хоҳламаймиз. Биз қариб қолганимизда ҳам шундайлигимизча қоламиз. Биз қандай туғилган бўлсак, шундайлигимизча яшамоқчимиз”, - дейди Шивран.

Болаларнинг ота-оналари ҳам уларни ажратишга қаршилар.

Шифокорлар эгизакларнинг кийиниш, овқатланиш ва идиш товоқларни ювиш қобилиятларидан ҳайратдалар. Болалар ўзларининг жисмоний ҳолатларига ўрганиб қолишган ва барча муаммоларни енга олишади. Уларда ўпка, юрак ва бошқа органлар алоҳида фақатгина қорин битта. Аммо, бу ҳаёт учун ҳеч қандай хавф солмайди.












Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 1586 | Добавил: Sherzod_230688
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]