Главная » 2012 » Март » 14 » Internet nimalarni yoqotmoqda
23:34
Internet nimalarni yoqotmoqda
Internet nimalarni
yo'qotmoqda? Интернет
бугунги кунда интернет
ҳаётимизга шиддат билан
кириб келмоқда. Энди бу
халқаро ахборот тармоғидан
фойдаланиш учун интернет-
кафега ҳам боришнинг
ҳожати йўқ. Телефонингиз
тугмасини боссангиз бас, дунё
қўлингизда. Албатта, ахборот
олишда, дунёқарашни
шакллантиришда
интернетнинг хизмати беқиёс.
Аммо, айнан интернет
туфайли кундалик
ҳаётимизнинг ажралмас
қисми бўлиб келган кўргина
буюмлар, воситалар,
ҳаракатлар четга чиқиб
бораётгани ҳам сир эмас.
Яқинда Британиянинг Дейли
Телеграф газетаси интенет
туфайли ҳаётимиздан
четлашаётган ёки четлашиб
улгурган нарсалар рўйхатини
эълон қилди. Биз ҳам
уларнинг айримларини
эътиборингизга ҳавола этсак.
Баҳс маданияти Интернет
форумларда, мулоқот
сайтларида, чатлардаги
диалогларни ўқиб, ёқа
ушласангиз ажабмас. Бу ади-
бадиларда ҳурмат, муомала
маданияти, ахлоқ-одобдан
асар ҳам кўрмайсиз. Ахир
суҳбатдошнинг ўзи ким,
қаеорда, ёши нечада, -
маълум бўлмагач, нималарни
ёзимайди киши?Сабр-тоқат
Илгари бир фильм қандай
якун топшини билиш
мақсадида уни бошдан
охиригача кўргансиз. Энди эса,
сабрсиз ишқибозлар, бира-
тўла фильмнинг охирини
кўриб қўя қолишида.и Ёки
хит- парадни охиригача
эшитмасдан, биринчи
ўриндаги қўшиқнинг ўзини
интернетдан чиқаришади-
қўйишади.
Хуллас, кутиш нималигини
эсдан чиқариб қўймасак
яхшийди. Бўш вақт Ҳа,
интернет бор экан, бўш
вақтдан умид узаверинг.
Ёнингизда уяли
телефон ёки нетбук бор экан,
албатта, титкилашга тушасиз.
Ҳар қалай, мониторга
тикилиш дераза ойнасидан
оламга боқишга қараганда
қизиқарлироқ эмасми?
Фотоальбомлар Фейсбук,
Вконтакте, Агент.ру, Твиттер
сингари тармоқлар пайдо
бўлиши ва уларнинг аъзолари
кескин суръат билан ўсиб
бориши
фотоальбомларнинг
келажагига жиддий хавф
солмоқда. Чунки, энди
исталган пайтда ва исталган
жойда ўз саҳифангиздаги
суратлар билан ўз
ҳамсуҳбюатингизни
таништира оласиз. Демак,
фотоальбомга эҳтиёж
камайиб бораётир. Кутубхона
Интернетнинг пайдо бўлиш ва
кенгайиб бориши
китобхонлик савиясига
сезиларли таъсир кўрсатди.
Бироқ, интернет қайсидир
маънода китобхонлар учун
ҳам етарлича шароитлар
яратмоқда. Дейлик, қайсидир
адибнинг китобини қидирб
кутутбхонага бориш, буюртма
бериш ва керакли китобни
соатлаб кутишга ҳожат
қолмади. Интернет
сайтларидан исталганча
китобни топиб, (агар электрон
версияси мавжуд бўлса) ўқий
оласиз. Энциклопедиялар
Керакли маълумотни
қидириш учун ёстиқдек
келадиган
энциклопедияларни
варақлашдан кўра, кўпчилик
гугл ёки википедия
хизматларидан
фойдаланишни афзал
кўраётир. Мусиқа дўконлари
Тез орада аудио ва
видеодисклар савдоси ҳам
касодга учрамаса яхшийди.
Чунки, Иброҳим Ттатлисеснинг
янги дискини фалон пулга
сотиб олишдан кўра, уни
интернет-сайтларидан
бепул "сўриб” олиш
("скачать” ) арзонга тушади-
да! Телеэкран томошаси Бир
пайтлар ўзимиз ёқтирган
фильм, сериал ёки
кўрсатувни кўриш учун
бошқа ишларни йиғиштириб,
телеэкран қаршисидан ярим
сота олдин "михланиб” олган
бўлсак,
энди интернет ёрдамида
истаган кўрсатув ёки
фильмни ўзингиз маъқвул
пайтда томоша қила оласиз.
Ҳуснихат Сўнгги пайтда оқ
қоғозда қора қалам билан
бирор жумла ёзганини
эслолмайдиганлар
исталганча топилади. Хўш,
ўзингиз охирги маротаба
кимга поччта орқали хат
ёздингиз ёки олдингиз? Ахир
смс, и- мэйл, форум, агент
деган беминнат дастёрлар
турганида, қалам йўниб, қоғоз
қоралашнинг кимнинг
хаёлига келарди дейсиз?
Миллий ўйинлар Болаликни
бир эслайлик. Чиллак,
қулоқчўзма, бекинмачоқ,
эшакминди... ҳозирги
болаларнинг кўпи бу
ўйинларнинг ҳатто номини
ҳам эшитмаган. Улардан
"Коунтер Стрик”ни сўранг,
"футьбольная зона”ни сўранг!
Йўқ, аждодларимиздан мерос
бўлиб бўлиб келаётган азалий
қадриятларнинг унутилишига
йўл қўймаслигимиз керак.
Кучли хотира Ўтмишда
аждодларимиз минглаб
шоҳбайтларни ёдан айтиб
беришган. Ҳозир ҳам халқ
достонларини бошдан оёқ ёд
олган боболаримиз бор. Аммо,
биз-чи, яқин орада бирор
шеърни ёд олдикми?
Эндиликда интернет бор экан,
хотирага ҳам "иш” қолмади,
ҳисоб. Ўзингизга керакли
иқтибос, сана ёки воқеа-
ҳодисани хоҳлаганигизда
интернет тармоғидан қидириб
топиш ҳам иш бўптими?
Соатлар Соат бир пайтлар
кишилар учун вақтни
аниқлашнинг бирламчи
воситаси саналган. Энди эса,
оддийгина қўл безаги холос.
Қўл телефонингиз ёки
ноутбукингиз эртаю кеч сизга
нафақат ўзингиз жойлашган
ҳудуд, балки дунёнинг барча
минтақаларидаги аниқ вақтни
кўрсатиб туради. Албатта, бу
рўйхатни узоқ давом эттириш
мумкин. Биз маҳаллий
шароитдан келиб чиқиб,
уларнинг айримларини санаь
ўтдик холос. Майли,
аср мўъжизаси саналмиш
интернетнинг
қулайликларидан имкон
қадар фойдаланайлик. Аммо,
миллий қиёфамиз, ўзлгимиз,
азалий қадриятларимизни
ҳеч қачон интернетга
алишмайлик, азизлар!
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 728 | Добавил: PROTIF_uz
Всего комментариев: 7
04:52
yana kutib qolamiz
04:52
malumot un raxmat
22:40
ok
18:32
YAXWI CHIQIBDI
17:31
qale yangilik
08:45
malumot un raxat
07:32
juda yaxshi yangilik xa dostlar vaqtdan unumli foydalanaylik
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]