19:13 Интернетда ўйин ўйнаб, ўлиб қолди | |
Хабарларга кўра, Чуанг исмли бу йигит ўйинга шу қадар берилиб кетганидан ҳатто овқатланиш, ухлаш ва бошқа ишларни ҳам унутган. Оқибатда 40 соатлик бетўхтов ўйиндан сўнг ҳушини йўқотган. Шифохонага келтирилган Чуанг кўп ўтмай ҳаётдан кўз юмган. Мутахассислар компьютер қаршисида ҳаддан зиёд кўп ўтириш соғлиқ учун хавфли эканини ва инсон руҳиятига салбий таъсир кўрсатишини тобора кўп таъкидламоқда. Шу боис бу жараёнда меъёрни сақлашни назорат қилиб бориш лозимлиги тавсия этилмоқда. Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, Тайванда бундан бир неча ой олдин компьютерда 23 соат узлуксиз ўйин ўйнаган бир киши ҳам юрак хуружидан бандаликни бажо келтирган эди. | |
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 664 | |
Всего комментариев: 1 | |||||
| |||||