Главная » 2012 » Февраль » 23 » Интернетдаги изҳорга ишонч борми?
12:12
Интернетдаги изҳорга ишонч борми?

Баъзида қалбимизни жунбушга келтирган туйғу ва у билан боғлиқ муаммоларга йиллаб жавоб излаймиз. Муҳаббат кутилмаган меҳмон каби юракка кириб келгувчи, уни ўз измига бўйсундирувчи туйғу. Бу сафар қалбидагини диллашмоқчи бўлганларга актриса Шаҳзода Матчонова малҳам бўлади.

ИНТЕРНЕТДАГИ ИЗҲОРГА ИШОНЧ БОРМИ?

Интернетдаги "Одноклассники” сайти орқали бир йигит билан дўст бўлиб қолдим. Даставвал у билан хар куни хат ёзишиб турдик. Кейин бир-биримизга телефон рақамларимизни бердик. Сайт ҳам қолиб, телефонда суҳбатдашадиган бўлдик. Шу зайлда олти ой ўтди. У менга доим "Сизни севаман", дейишдан чарчамайди. Аммо ким, қаерлик эканлигини сира айтмайди. Неча марта сўрамай, гапни бошқа тарафга буриб, ўзи ҳақида умуман маълумот бермайди. Дугоналарим "Ундан воз кеч, сени шунчаки аҳмоқ қиляпти”, дейишяпти. Улар ҳақмикан? Нима қилсам, ундан воз кечишим мумкин?

Чеҳроз. Жиззах

Шаҳзода: — Бу сиз ўйлаган муҳаббат эмас. Бу йигитдан воз кечганингиз маъқул. Севган киши ўз севгилисидан сир сақламаслиги керак. Ҳаммаси ўзингизга боғлиқ. Ўзингизни бошқа нарсалар билан чалғитинг: китоб ўқинг, бирон янги ҳунар ўрганинг ва ҳакозо.

БИР ПАЙТДА ИККИ ТАКЛИФ

Учинчи босқич талабасиман. Курсдошим анчадан бери менга бошқача меҳр билан тикилаётганини сезардим. Ҳамқишлоғим бўлган бир йигит ҳам гоҳ мендан китоб олгани баъзида шунчаки суҳбатлашиб, мурожаат қилиб туради. Иккаласи ҳам яхши йигит. Аммо бир пайтнинг ўзида иккаласи ҳам севги изҳор қилиб, менга уйланмоқчи эканлигини айтишди. Қай бирини танлашни билолмаяпман. Нима қилай?

Зарифа. Гулистон

Шаҳзода: — Қалбингизга қулоқ тутинг. Инсон бир вақтнинг ўзида икки кишини сева олмайди. Қайси бири кўнглингизга яқин бўлса, ўшани танланг.

"СЕВГИЛИМГА ЙЎЛ УЗОҚ"

Курсдошимни севиб қолдим. У Фарғонадан, мен Самарқандданман. Севишимни билади. Яқинда унга совчи юборишимни айтгандим. Негадир у рад этди.

— Нега? Ахир сизни севишимни биласиз-ку! — дедим.

— Уйимдагилар "Узоққа қиз бермаймиз”, дейишган. Илтимос, совчи юборманг, — деди у. Унинг гапидан бошим қотди. Нима қилай?

Аслиддин. Самарқанд

Шаҳзода: — Агар қиз севса, қаршилик қилмаслиги керак. У сизни чиндан севишига ишонч ҳосил қилгач, совчи юборганингиз маъқул.

МУҲАББАТ ЁШ ТАНЛАМАЙДИ

— Ўзимдан икки ёш катта қизни севиб қолдим. Олдинига у менга шунчаки ёқади, деб ўйлардим. Аммо вақт ўтгани сайин унга бўлган муҳаббатим олдида ожиз бўлиб қоляпман. Яқинда қалбимдаги туйғуларимни унга билдирдим. У бўлса кулимсираб, "Қўйсанг-чи, сени укамдай кўраман”, деди. Шундан буён у мен билан гаплашмасликка ҳаракат қиляпти. Нима қилсам, у менинг муҳаббатимга ишонади?

Бекзод. Тошкент

Шаҳзода: — Муҳаббатингиз учун курашинг. Ўзингизни маъсулиятли ва ҳақиқий йигит сифатида кўрсатинг. Шундай қилингки, ўша қиз ҳам сизни севиб қолсин. Қизлар кутилмаган сюрпризларни ёқтиришади. 

Қатра

Айрилиқ

Қалбим айрилиқдан кўз ёш тўкмоқда. Юпанчим, илинжим сенга бўлган муҳаббатим. Биргина сўз ҳаммасига нуқта қўйса-да, мен сени севаман, севавераман. Муҳаббатим бўлсин сенга мададкор. Менинг севгилим, менинг ардоғим. Юзимга "Алвидо”, дединг-у, аммо диллар, хаёлларга айта олмадинг. Мен сени умрим сўнгигача кутаман...

Бечора ошиқ

Категория: SEVGI | Просмотров: 799 | Добавил: number_1
Всего комментариев: 5
21:33
OMAD
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]