Главная » 2014 » Август » 8 » Ироқда Саддам Хусайнни қайта дафн этишди
09:02
Ироқда Саддам Хусайнни қайта дафн этишди
Қатл қилинган Ироқ президенти Саддам Хусайннинг жасади 8 ой олдин яширинча Аль-Ауж она қишлоғидаги қабридан Тикритадан 13 км узоқликдаги хавфсизроқ жойга кўчирилди. Бу ҳақда Саддам Хусайннинг яқинларидан бири маълум қилди.



The Guardian газетасига берган интервьюсида у тикритлик суннийлар Саддам Хусайн қабрига зарар етиши мумкинлигидан ҳавотир олишганлигини айтди. “Бизнинг қўрқувларимиз тўғри бўлиб чиқди”,-деди собиқ президент яқини.

1982 йили Саддам Хусайн вафот этган онаси учун катта мақбара қурдирган. 148 нафар шиаларнинг ўлимида айбдор деб топилган Саддам Хусайн 2006 йил 30 декабр куни қатл этилганидан сўнг, у ҳам ўша мақбарага дафн қилинган эди.

Мақбара ҳозирда «Ироқ ва Шом ислом давлати» террористик ҳаракати томонидан вайрон қилинган эди.
Прикрепления: Rasm 1
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 579 | Добавил: Sherzod_230688
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]