Главная » 2012 » Июль » 23 » Исмингиз
19:16
Исмингиз
Исмингиз шунчалар ширинки,
Кипригим кўзимга ёзади.
Исмингиз шунчалар ширинки,
Кўз ёшим юзимга ёзади.
 
Исмингиз шунчалар ширинки,
Жаранги пиёла четида.
Мен унга ногаҳон лаб боссам,
Куйиблар кетгайман ўтида.
 
Исмингиз шунчалар ширинки,
Мен унга жонимни тикканман.
Исмингиз шунчалар ширинки,
Ҳар ҳарфин шеъримда ўпганман.

Маҳмуд Тоир
Категория: SHERIYAT OLAMI | Просмотров: 616 | Добавил: number_1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]