Главная » 2011 » Декабрь » 8 » Йигит йигламайди йигламасин хеч-2
10:11
Йигит йигламайди йигламасин хеч-2

Кашкадарё дарёсида окиб кетсайди дардим

Дуст биродар орасида колмади энди кадрим
Бир таянч бир утинч асрар, ичимдаги тош сабрим
Дерлар йигит йигламайди, мен хам йигламай энди

Йигитнинг йиглашидан кулаб тушсин, тогларда тош
Ганимлар рахна солиб, кийнаса хам эгмасин бош
Дарёлардан сувлар тошсин, окмасин кузидан ёш
Дерлар йигит йигламайди, мен хам йигламай энди

Канот ёзган орзуларим энди мен учун армон
Тил учида дустим деган, аслида экан душман
Танамда мадорим йукдир, гурурдир менга дармон
Дерлар йигит йигламайди, мен хам йигламай энди

Хар кадамда хиёнат, етмади бардошим мени
Оёгимдан йикитади, кавм-кариндошим мени
Ака-уканг бегонадир йукдир сирдошим мени
Дерлар йигит йигламайди, мен хам йигламай энди

Бошим олиб кетдим неча, узок-узок жойларга
Иродамни эголмайин, ошна булдим майларга
Куксимни ерга урдим, бошим харсанг кояларга
Дерлар йигит йигламайди, мен хам йигламай энди

Самоларга тузгиди калбдаги дард нолаларим
Куз олдимда чайкаланар, нозик гул лолаларим
Каддимни тик тутдим, аммо окди куз жолаларим
Дерлар йигит йигламайди, мен хам йигламай энди

Елкамдан кутар тангрим, курдинг Ошик Бахром сабрин
Хак йулидан адашиб, билмай курди узин жабрин
Шоир булиб утса гар, гул-лолалар тутсин кабрин
Дерлар йигит йигламайди, мен хам йигламай энди
2011-12-08
Прикрепления: Rasm 1 · Rasm 2
Категория: SHERIYAT OLAMI | Просмотров: 611 | Добавил: Oshiq_Baxrom
Всего комментариев: 4
01:46
Omad
01:45
Super
01:45
Prosta super
16:25
zo'r chiqipti ijodlariga omad
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]