01:02 Йигитали Мамажонов: "Ҳеч кимнинг бошига бундай синовлар тушмасин" | |
Бу йигит юртимизда танимаган одамни қолмади, ҳисоб. Қисқа вақт ичида танилиб, турли соҳаларда ўз маҳорати, билими ва тажрибасини кўрсатишга улгура олди. Бироқ, кейинги пайтларда унинг кўринмай қолиши турли гап-сўзларга сабаб бўлгани ҳам сир эмас. Ҳозир Йигитали Москвада, янги ижодий режаларни амалга ошириш билан банд. Биз ижтимоий тармоқ орқали у билан боғланиб, суҳбатлашишга муваффақ бўлдик.
- Оилавий можароларингиз шов-шув бўлгани ҳеч кимга сир эмас. Тўғриси, сиздан “буларнинг ҳаммаси ёлғон” деган жавоб олишни чин дилдан истаяпман...
- Оилам ҳақида кўп гапирмоқчи эмасман. Бу шахсий иш. Аммо бир гапни айтишим мумкинки, бу ҳам бир синов, тақдирда борини кўрамиз.
- Фарзандларингизни охирги маротаба қачон кўрдингиз? Соғингандирсиз?..
- Исломбек ва Имронбекларни жудаям соғиндим. Кўрмаганимга ҳам анча бўлиб қолди. Соғинч ҳиссини бошидан ўтказган одамгина мени тушунади: уни сўз билан таърифлаб беролмайман.
Ушбу интервьюни тўлиқ ҳолда “Даракчи” газетасининг 8-сонида ўқишингиз мумкин.
Обуна индекси: 424 Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: Shou biznes | Просмотров: 2424 | |
Всего комментариев: 1 | |
| |