22:11 Ёғли маҳсулотлар организмни бундай маҳсулотларга бўлган тобелигини оширади | |
Ирвайндаги (АҚШ) Калифорния универстетида Дэниэл Пиомелли томонидай бошқарувга олинган изланиш гуруҳи серёғли маҳсулотларни истеъмол қилиш бундай маҳсулотларга бўлган "талабни кучайтиришини” аниқлаган. Бир томондан айнан серёғли маҳсулотрлар ўзимизни тўқ хис қилишимизга имкон беради. Бундан ташқари серёғли маҳсулотлар бизнинг хужайраларимизни қурувчи асосий элементлардан бири хисобланади. Бир вақтнинг ўзида каламушлар устида олиб борилган тажрибалар шуни кўрсатдики, серёғли маҳсулотлар бизнинг организмимизда эндоканнабиноид – марихуанасимон хикимкатлари тезкор равишда ишлаб чиқишига олиб келар экан. Ушбу моддалар очлик ҳакида хабар қилувчи хужайраларни стимуллаштиради.Жараён тилга липидлар келиб тушишидан бошланади, бундан сўнг сигнал мияга боради, миядан дайдиб юрувчи нерв орқали ичакка боради, у ерда эса эндоканнабиноидлар ишлаб чиқарилиши бошланади. Эволюция нуқтаи назаридан қараганда, буддай жараен табиатда серёғли маҳсулотлар унчалик кўп эмас бўлсада, улар хаёт учун зарурлиги билан ўзини оқлайди. Эндокарбоноидлар хайвонларни ҳар доим серёғли маҳсулотлар манбаини қидиришга ундайди. Одамзод эса серёғли маҳсулотларни керагидан ортиқ хажмда ишлаб чиқаради ва истеъмол қилади шу боис ҳам семириш, диабет ва рак касалиги каби касалларни бошидан ўтказади. Олимлар фикрича, уларнинг ихтироси серёғли маҳсулотларга бўлган талабни сусайтиришда ва вақт ўтиши билан юқорида келтирилган касалликлар билан курашишда кўмак беради. | |
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 637 | |
Всего комментариев: 1 | |||||
| |||||