Главная » 2011 » Сентябрь » 24 » Ёшлар Қароқчилар партиясига овоз берди
16:53
Ёшлар Қароқчилар партиясига овоз берди





Германияда бўлиб ўтган маҳаллий сайловларда Қароқчилар партияси 8,9 фоиз овоз тўплаб, 15




депутатини мажлисга киритишнинг уддасидан чиққани катта шов-шувларга сабаб бўлди...

Берлин парламентига бўлиб ўтган сайловларда амалдаги ҳукмрон партия — Социал демократлар партияси ғолиб келган бўлса-да, ҳукуматдан норози ёшлар дастагини олган Қароқчилар партияси мажлисда ўз вакиллари билан иштирок этиши кутилмаган ҳодиса бўлди. Ушбу партияга овоз берганлар ўртача 31 ёшли сайловчилар эканлиги маълум бўлди.

2006 йилда ташкил қилинган ушбу партиянинг номи унга аъзо вакилларнинг интернет орқали турли хил файллардан ноқонуний йўллар орқали нусха олишидан келиб чиққан. Уларнинг фикрича, интернетдаги мусиқа, кино ва бошқа маълумотлардан барча эркин равишда фойдаланиши керак. Уларнинг сайловолди кампаниясида яқин масофали манзиллар учун жамоат транспорти ҳақини бекор қилиш, мактабларда гиёҳвандликка доир дарсларни жорий қилиш каби ваъдалар асосий ўринни эгаллаган. Энг қизиғи, партия томонидан биринчи рақамда кўрсатилган Андреас Баум парламентда фаолият юритиш борасида ҳеч қандай билими йўқлигини ошкора тан олган.
Прикрепления: Rasm 1
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 730 | Добавил: Sherzod_230688
Всего комментариев: 1
19:49
Malumotlar uchun raxmat
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]