Главная » 2014 » Декабрь » 13 » Юлдузлар “MY5" ҳақида нима дейди
11:00
Юлдузлар “MY5" ҳақида нима дейди

2014 йил 12 декабр куни бўлиб ўтган VI Ижтимоий медиа-маҳсулотлар миллий фестивали якунида 2014 йилнинг 12 ноябрида техник синов эфирини бошлаган “Mening Yurtim” - “MY5" телеканалининг кейинги 90 кун давомида эфирга узатилиши режалаштирилган дастурлар жадвали лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Синов эфирининг иккинчи босқичида “Озод юрт тўлқинлари” МЧЖ муассислари қарорига кўра, телетомошабинларнинг медиа-контент ҳақидаги фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифлари ўрганилиши мўжалланган бўлиб, улар асосида телеканал дастурлар жадвали шакллантирилиши маълум қилинди.

 

Тақдимотда иштирок этган халқимизнинг севимли санъаткорлари ҳамда ўзбек эстрадаси юлдузлари янги телеканал ҳақида қуйидаги фикрларни билдиришди.

 

Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон халқ артисти – Мен шахсан ўзим ҳамда барча санъаткорлар номидан “Менинг юртим” телеканали ижодкорларини чин қалбимиздан табриклаймиз. Сизларга баланд, бардавом парвозлар тилаймиз. Ҳамиша биз сизлар билан биргамиз.

Гулчеҳра Саъдуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист – Телеканалнинг синов эфирларини кузатдим ва жуда хурсанд бўлдим. Янги нодавлат телеканалнинг очилиши билан барча ўзбек халқини, барча мухлисларни табриклайман. Бу канал менга томошабин сифатида жуда маъқул келди. Бекорга “Менниг юртим” деб номланмаган. Менинг юртим замирида бизнинг юртчалик гўзал, жаннатмакон маскан йўқ деган маъно бўлса керак. Канал номидаги бешга келсак, ҳамма ишлар беш бўладиган деган маънони билдиради. Ва бу канал етти ёшдан етмиш ёшгача мухлисларга маъқул бўлади ва умри узоқ бўлади деган умиддаман. Чунки мен бир мухлис сифатида бу каналга беш кетдик.

Лутфулла Саъдуллаев, Ўзбекистон халқ артисти – “Менинг юртим” – мен мана шу каналдан умидим жуда катта. Бу канал учун менинг ҳам келажакда ўз режаларим бор. Чунки Президентимиз бекорга 2015 йилни “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилмадилар. Мен ҳали ўзимни қари деб ҳисобламайман, қачонки саксонга кирсам, шундай дейишим мумкин. Шунинг учун мен бу каналдан кўп нарса кутяпман. Ва ўша кутаётган нарсаларимнинг ҳаммаси бўлади. Бу каналнинг қарийб саксон фоизини мен танийман, биламан ва ижодда учрашганман. Шунинг учун ҳам бу канал ижодкларига, раҳбариятдан тортиб, то техник ходимларгача омад тилайман. Юзлари ёруғ бўлсин. Мамлакатимизнинг 30 миллионлик аҳолисининг севимли каналига айлансин.

Маҳмуд Намозов, Ўзбекистон халқ артисти – Мен бугунги кунда оммавий ахборот воситаларига давлатимиз томонидан жуда катта эътибор қаратилаётганидан жуда хурсандман. Мана бир ой бўлибдики, синов эфири бўлаётгна бўлса ҳам, етти ёшдан етмиш ёшгача қатламни эгаллаб олди деб ўйлайман. Мана шунақа яхши бир канал очилганидан жуда хурсандман. Бу канал бир ой давомида шунчалик кўп мухлисларга эга бўлди ва кейинги йилларда бундан ҳам кўпроқ мухлис орттиришига ишонаман. Яна бир мана шундай ранг-баранг, халқимизнинг кайфиятини кўтарадиган, уларга ёқадиган дастурлар тайёрлайди деб ишонаман. 

Райҳон Ғаниева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист – Аввало, сизларни янги телеканал очилиши, янги қадам билан самимий муборакбод этаман. Биз – барча хонандалар тўғрисини айтиш керакки, интиқлик билан кутдик, чунки мамлакатда яна битта ўз санъатимизни кўрсатиш имкониятини берадиган каналнинг пайдо бўлиши жуда муҳим. Телеканал ташкилотчиларига раҳмат айтаман. Албатта, юқори сифатли мусиқий маҳсулотлар ҳамда дастурларни кўришни истаймиз ва мен ўйлайманки, канал аудиторияси борган сайин ортиб бораверади.

Манзура, хонанда – Айтиш керакки, ушбу телеканалнинг очилишини биз, хонандалар узоқ кутдик. Синов эфири давомида эфирга узатилган ижтимоий роликлар, мусиқий чиқишлар жуда юқори савияда эди.

 

 

Manba: Darakchi.uz

Прикрепления: Rasm 1 · Rasm 2 · Rasm 3 · Rasm 4 · Rasm 5 · Rasm 6 · Rasm 7
Категория: O'zbekiston yangiliklari | Просмотров: 4140 | Добавил: Sherzod_230688
Всего комментариев: 1
11:04
cool
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]