Юлдуз Ибрагимовна айни дамда Тошкентда. Сайтимизда Сердар Ўртач билан куйланган дуэтни расмий премьерасини қилишдан аввал хоним Ибрагимовнанинг кайфияти тушкун ахволдалигидан ажабландик. -Туркиядаги продюсерлар билан бир муаммо юзасидан тортишиб қолдик. Охири уларнинг юзимга солган нарсасидан лол қолдим, кутмагандим. "Барчасига сабаб, ана ўзингни ўзбек мухлисларингни фейсбукдан бизга бўлган норозилик мурожаати..." Нима хам дердим? Санъатга бахшида қилган 30 йиллик умрим эвазига бўлган бундай жавоб учун рахмат. Тўғри Юлдуз опа, тўғри... Бу хам бир адолатсиз хақиқатлардан бири-да. Итга емак берсанг, келиб оёғинга суйкаладию, инсонга нон берсанг, жавобига илон оласан. Тўғри... 30 йиллик санъатдаги мехнат эвазига бўлган хурматни бугунги кундаги кўринишидан...яна ниманиям кутиш мумкин. Эх, бевафо мухлислар...қани энди фақат бевафолик билангина чекланиб қолсанглар. Эх, ахмоқ инсоният....ўлгандан кейин афсона деб хайкал қўядиган онгли жонзот- башарият! Майли, келинг яхши кайфиятга ўтамиз! Юлдуз Ибрагимовна ва Сердар Ўртачнинг "Дийемем" қўшиғига суратга олиш жараёнига йигирмата(!) телеканаллар ташриф буюриб махсус репортаж тайёрлашди. Афсус, сайтимиз у даражада дунё миқёсида расмий офислари йўқ, бўлмаса Ўзбекистондан хеч бўлмаса шу сайтимиз ёритган бўларди. Хм...умуман олганда ёритдикку)) Хуллас! |