Главная » 2011 » Ноябрь » 13 » ЮНЕСКО ҚИЙНАЛИБ ҚОЛДИ
08:32
ЮНЕСКО ҚИЙНАЛИБ ҚОЛДИ
Халқаро ташкилот шу йўл билан 35 миллион долларни иқтисод қилиб қолмоқчи, бу эса юзага келган бюджет танқислигининг деярли ярмига тенг. Айтилишича, бу йил бошланган лойиҳалар, албатта, охирига етказилади.
ЮНЕСКО махсус жамғарма ташкил этиб, ташкилотлар ва жисмоний шахслардан эҳсон қабул қилишни йўлга қўймоқчи.
Молиявий муаммолар ЮНЕСКО Фаластин мухториятини аъзоликка қабул қилганидан кейин бошланди. Унинг қароридан норози бўлган АҚШ ноябрда ташкилот ҳисобига ўтказмоқчи бўлган 60 миллион долларни бермасликка аҳд қилди. Умуман, АҚШ ЮНЕСКО бюджетининг 20 фоизини молиялаштириб, йилига 80 миллион доллар берар эди. АҚШдан ўрнак олган Канада ва Исроил ҳам ЮНЕСКОга маблағ ажратишни тўхтатишди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 31 октябрида ЮНЕСКО Фаластинни тенг ҳуқуқли аъзо сифатида ўз сафига қабул қилди. Бу қарорни 107 давлат, жумладан, Россия, Хитой ва Франция қўллаб-қувватлади. АҚШ, Исроил, Канада ва яна 11 давлат эса қарши овоз беришди.
Прикрепления: Rasm 1
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 633 | Добавил: Sherzod_230688
Всего комментариев: 2
18:39
Malumotga gap yuq
19:22
xamdardman cry
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]