Главная » 2011 » Декабрь » 15 » Камбагал йигитнинг арзу доди - 2
15:24
Камбагал йигитнинг арзу доди - 2

Мухаббатим олисларда колиб кетди

Бахти кулган уз уйига олиб кетди

Юрагимга бу дардларни солиб кетди

Ким тинглайди калбимнинг бу ноласини

Эслаб утай сочларин бир толасини

 

Уйлаб уйига етолмаган ошикман

Севганига гул тутолмаган ошикман

Хаёлларидан кечолмаган ошикман

Ким тинглайди калбимнинг бу ноласини

Эслаб утай сочларин бир толасини

 

Камбагаллик курсин изн бермас совчилар

Орзулари хам, бой куёвдир, овчилар

Мени такдир хам аямасдан камчилар

Ким тинглайди калбимнинг бу ноласини

Эслаб утай сочларин бир толасини

 

Мен гарибни тарк этиб кошонада у

Арзу додим тингламанг пешонада у

Ошик Бахром, ёз дардин, майхонада у

Ким тинглайди калбимнинг бу ноласини

Эслаб утай сочларин бир толасини
Категория: SHERIYAT OLAMI | Просмотров: 566 | Добавил: Oshiq_Baxrom
Всего комментариев: 2
04:32
Omadlar
04:32
Gap yuq
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]