21:04 КЕЛАЖАК АВТОМОБИЛЛАРИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ? | |
MCN портали келажакка бир қур назар ташлаб, 2020 йилда автомобиллар қандай бўлиши ҳақида ўз тахминларини эълон қилди. Портал мутахассисларининг таъкидлашича, келажакда ҳам хавфсизликка катта эътибор қаратилади ва тўқнашувларни камайтиришга имкон берадиган тизимлар янада такомиллаштирилади. Ҳукуматларнинг ёқилғи самарадорлиги борасидаги сиёсати туфайли бензинни тежайдиган моторлар ишлаб чиқарилади, гидрид машиналар ва электромобиллар оммалашади. 2020 йилда автомобилингиз ўз-ўзидан юриб учиб кетмайди ёки қанот чиқариб учмайди, лекин янги технологиялар хавфсиз ҳайдовчи бўлишингизга ёрдам беради. Масалан, тўқнашувларнинг олдини олиш мақсадида радар ва огоҳлантириш тизими билан жиҳозланган махсус технология кенг қўлланила бошланади. У тормоз тизимига уланади, радар узатгичлар хавфдан огоҳлантириши билан ишга тушиб кетади. Бундай технологиялар Hyundai, Lexus ва Mercedesнинг айрим моделарида ҳозир ҳам ишлатиляпти. Пиёда келаётганидан огоҳлантирадиган тизимлар ҳам (ҳозирги Volvo S60да бор) оммалашиб, шаҳарларнинг гавжум кўчаларида ҳайдовчиларнинг жонига оро киради. Ҳозир BMW ва Mercedesнинг баъзи модделларига ўрнатилган тунги кўриш тизимлари 2000 доллар атрофида туради. Лекин 2020 йилга бориб улар арзонлашиб, ҳар бир машинада бўлади. Радар маълумотлари асосида ишлайдиган адаптив круиз-назорат сизнинг машинангиз ва олдинда ҳаракатланаётган автомобил орасида хавфсиз масофани сақлашга кўмаклашади. Айни пайтда бундай назорат BMW, Audi ва Ford машиналарида мавжуд. 2020 йилга бориб автомобил шунчаки транспорт воситаси бўлибгина қолмай, «ақлли қурилма»га ҳам айланади. MCN портали мутахассисларининг фикрича, машиналар симсиз алоқа тизими орқали бир-бири билан боғланади. Ҳозирда Ford компанияси машинангиз турган жойни ва атрофдаги траспорт воситаларини аниқлайдиган ана шундай тизим устида ишламоқда. Бу тизим қарши томондан келаётган ёки қизил чироқда ўтиб кетган машина ҳақида маълумот узатади, олдиндаги машинани қувиб ўтишингизга ёрдам беради. Ахборот-кўнгилочар тизимлар янада такомиллашади ва улардан фойдаланишда овозли бошқарув оммалашади. Автомобил ишлаб чиқарувчилар ёқилғини тежашга алоҳида эътибор беришади. Машиналар бирмунча енгиллашади. Пўлатнинг ўрнига алюминий ва карбондан фойланишга ўтилади. Ҳозир бундай материлларни фақатгина люкс автомобиллар ва спорткарларда кўриш мумкин. Лекин 2013 йилдаёқ нафақат кузов панелларида, балки пассажир капсуласида ҳам карбон ишлатилган BMW i3 конвейердан чиқад | |
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 757 | |
Всего комментариев: 9 | |||||
| |||||