17:31 ХАЙРИЯНИ ҚАЕРДА ҚОЛДИРИШ КЕРАК? | |
Япониянинг Сакадо мэрияси ҳожатхонасида номаълум киши нақ 10 миллион иена (130 минг доллар) ва хат қолдириб кетибди. Хатда шундай ёзилган: «Мен ёлғизман. Бу пулларни зилзиладан азият чекан Тохоку аҳолисига бериб қўйсангиз». Пулларнинг бир қисми банк ўрамида экан, демак, бу пуллар яқинда банк ҳисобидан олинган бўлиши мумкин. Шунингдек, номаълум саховатпеша ватандошларини табиий офатдан зарар кўрганларга ёрдам беришга чақирган. Сакадо мэрияси пулларни Япониядаги Қизил хоч ташкилотига топирмоқчи. Тавба, хайрия қилишни истаган одам пулларни ҳожатхонада қолдириши керакми?.. Ё Японияда одат шунақамикан?.. Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: Yuklamalar | Просмотров: 723 | |
Всего комментариев: 5 | |
| |