Главная » 2012 » Февраль » 13 » Хамма нарса тўй хақида!
16:45
Хамма нарса тўй хақида!

1. Самоа давлатида, келинниг тўй либоси тут дарахтининг пўстидан тайёрланади.

2. Нигерияда ўзига хос гўзаллик идеаллари. Агарда келин тўйдан олдин (ёки тўйдан кейин қисқа вақт ичида) семирмаса, киёв ўз турмуш ўртоғини қизлик уйига семириш учун қайтиб юворишига тўлиқ хаққи бор.

3.Кенияда эса ажойиб урф одат бор, аёлларга қай даражада осон эмаслигини, айниқса Кенияда аёлларга қийинлигига хис қилиши учун, киёв тўйдан кейин бир ой давомида аёллар кийимини кийиб юриши шарт.

4. Намибияда, келинлар тўй рўмоли ўрнига эчкини терисидан тайёрланган «Экори» деб номланадиган бош кийим кийишар экан, у сақич, ёғ ва қизил охра билан суртилган бўларкан.

5. Эфиопанинг Сурма қабиласида, ўзгача урф одат бор, бу одатга асосан тўйдан олдин қизлар ўзларининг пастки тишларини олдириб, лабларини тешиб, ичига лойдан ясалган дискни қўйишар экан. Вақт ўтган сайин, бу диск, каттароқ дискга алмаштирилади. Тўйни нима алоқаси бор демоқчимисиз? Алоқаси шундаги, диск қанча катта бўлса – шунча келинниг сарпаси кўп бўларкан. Айнан дискнинг катталиги келин оиласининг бадавлатлигидан далолат беради.

6. Ява оролида кўпчилик давлатларга ўхшаб,  загсдан ўтишдан олдин давлат бюджетига бож тўланади. Лекин пуллар билан эмас — каламушлар думи билан тўланади! Никох божи учун ёш оила махаллий маъмуриятга 25 думни топширмоғи шарт.

7. Албанияда биринчи никох кечаси ўзгача кўринишда. Уларнинг анъанасига биноан, келин уч кун ва уч кеча давомида ўз эрига қаршилик кўрсатмоқлиги шарт. Бу анъана ёмон рухларни чалғитиш учун қилинар экан.

8. Ненецлар эса тўй таоми билан ўйланиб ўтиришмас экан, улар мехмонларни хом буғу гўшти билан кутиб олишаркан.

9. Янги Гвинея яқинидаги Тромбриан оролида ҳаммаси холос. Уйланмоқчимисан? Бошқа қабилалар гувохлигида битта идишдан таомлангин. Едингми? Бўлди, энди хотин бўлдинг!

10. Ва ниҳоят, агарда сиз Бали оролида тўй маросимига бориб қолсангиз, қаттиқ ажабланасиз! Тўй дастурхонларида фақатгина аёлларни кўрасиз. Эркакларчи? Улар дам олиш билан банд. Ахир уларнинг аёллари хурсандчилик билан танаввул қиладиган ноз-неъматларни эркаклар тайёрлашган.

Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 871 | Добавил: number_1
Всего комментариев: 10
14:37
Ma'lumot uchun raxmat
12:31
Voy zo'r
09:21
Yahwi
11:06
yana kutamiz
11:06
ajoyib
11:06
rahmat
11:05
zo'r
17:03
ijodizga omad
17:03
Ma'lumot uchun raxmat
17:02
Samoa davlati qizlariga qiyin ekan
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]