11:01 Хитойда интернетга қарам бўлган ўсмирларни ахлоқ тузатиш лагерларида даволашмоқда | |
Хитой биринчилардан бўлиб интернетга қарамлик - ўсмирларнинг соғлиғига катта таҳдид солувчи дея баҳоланди ва уларнинг сонини камайтириш учун кураш бошлади. The Business Insider нашрининг хабар қилишича, интернетга қарам ўсмирлар сонини камайтириш мақсадида мамлакатда ўқув лагерлар ташкил қилинди. Лагерда интернетга ўрганиб қолган хитойликларни қаттиқ, армия тартиблари асосида даволашмоқда. Ушбу услуб ўсмирларга компьютерда ўтирган болалар жисмоний тайёрларлиги ва соғлиғи билан ажралиб турмаслигини кўрсатади. Машғулотларни собиқ харбий хизматчилар олиб боришмоқда. Инструкторларнинг вазифаси ўсмирларни яхши жисмоний ҳолатга келтиришдир. Агар ўқувчилардан бири қўйилган тартибларга бўйсунмаса, бутун гуруҳ жазоланади. Ўқувчилар жисмоний машқлардан ташқари хитой этикаси дарсликларини ўтишади. Шунингдек, ўсмирларни тозалаш ва бошқа фойдали ишларга ўргатишади. Ҳозирги кунда Хитойда 250 та шундай лагерлар фаолият юритмоқда. Беморларнинг кўпчилиги ота-оналарининг илтимоси билан юборилган. | |
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 569 | |
Всего комментариев: 0 | |