Главная » 2012 » Сентябрь » 8 » Хитойда «қон дарёси» оқди
22:15
Хитойда «қон дарёси» оқди
Хитойдаги Чунцин шаҳри аҳли ғаройиб ҳодисанинг гувоҳи бўлди: шаҳар ёнидан оқиб ўтадиган Янцзи дарёси кутилмаганда қизил рангга кирди. The Daily Mail нашрининг ёзишича, маҳаллий ҳокимият бунинг сабабини ҳозирча аниқлай олгани йўқ.
 
Одамлар бу ҳодисадан қўрқиб кетишмади, қўпчилик ҳатто эсдалик сифатида қизил сувдан идишларга қуйиб олди. Балиқчилар эса ҳеч нарса бўлмагандек, қон тусидаги дарёдан балиқ овлашди. «Хитойликлар Инжилда қиёмат арафасида дарёлардан қон оқиши ҳақида ёзилганидан бехабар шекилли», дейилади The Daily Mail хабарида.
 
Мутахассисларнинг фикрича, кимдир дарёга бўёқ тўкиб юборган бўлиши мумкин. Ўтган йилнинг декабрида ҳам Хитойда шунга ўхшаш воқеа содир бўлган эди. Ўшанда бу бўёқ ишлаб чиқарувчи иккита ноқонуний заводнинг айби эканлиги аниқланган.
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 710 | Добавил: number_1
Всего комментариев: 1
09:54
tavba tavbaey
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]