16:57 Хонанда Манзура яна бир бор актёр Йигиталига эътибор қаратди | |
Тез орада Ўзбекистон телевидениесига хонанда Манзуранинг “Борсан” номли қўшиғига ишланган клип намойиши бошланади дея хабар қилмоқда kun.uz. Podrobno.uz’нинг қайд этишича, клипда бош қаҳрамон ролини Йигитали Мамажонов ижро этган. Клип режиссёр Санжар Маткаримов томонидан суратга олинган бўлиб, унда ноодатий компьютер графикасидан фойдаланилган.
Podrobno.uz’нинг эслатишича, Йигитали бундан аввал ҳам Манзуранинг “Сохта туйғу” номли қўшиғи клипида суратга тушган, ўшанда бу клип катта шов-шувларга сабаб бўлганди.
Қайд этишларича, шу клип сабаб Йигитали ва Манзура ўртасида муҳаббат борлиги ҳақида миш-мишлар чиққан, бироқ бу гап сўзлар Йигитали бошқа бир хонанда – Райҳон билан оила қурганидан сўнг тўхтаганди.
Бироқ яқинда Райҳоннинг ўзи Йигитали билан ажрашишга ариза бергани маълум бўлди. Ажрашиш сабабларини ҳеч бир томон маълум қилмаган.
“Йигиталини ўз клипини суратга олиш ишларига қайтадан таклиф этгани Манзуранинг унга нисбатан, камида профессионал актёр сифатида қизиқиши борлигини билдиради”, – дейилади Podrobno.uz хабарида.
MANBA: DARAKCHI.UZ Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: Shou biznes | Просмотров: 4384 | |
Всего комментариев: 0 | |