Главная » 2011 » Октябрь » 8 » «Киношок» ғолиблари
20:29
«Киношок» ғолиблари

 
 
 
Киноижодкорларимизнинг изланишлари ўз самарасини бераётгани кишини қувонтиради...
 
 
Кейинги йилларда анчагина ўзбек фильмлари бир қатор нуфузли кинофестивалларда муносиб иштирок этиб, тақдирланаётгани сўзимиз исботи. 11 сентябрдан 20 сентябргача Россиянинг Анапа шаҳрида бўлиб ўтган йигирманчи "Киношок” фестивалида ўзбек киноижодкорларининг бир нечта муваффақиятли фильмлари иштирок этди. Ушбу фестивал ўз доирасига МДҲ ҳамда Болтиқбўйи мамлакатлари киноусталарининг ижод наъмуналарини қамраб олди. Киноанжуманда ғолиблик учун кураш анча қизғин кечди.
Абдувоҳид Ғаниев, "Дада” фильми режиссёри:
— Рости, фильмларимизни бунчалик яхши қабул қилишади, деб ўйламагандим. "Киношок” фестивалида асосий совринларни Ўзбекистон ва Қозоғистон киноижодкорлари қўлга киритишди.
Ўзбек киноижодкорларининг икки — "Қўрғошин” ва "Дада” фильмлари фестивал мукофотлари билан тақдирланишди. Таниқли кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг "Қўрғошин” фильми ўзбек киноусталарининг юксак салоҳиятини кўрсатиб бера олган. Қолаверса, кинокартина мавзуси ўзига хослиги билан ажралиб туради. Кинокартинанинг бош ғояси бугунги эркин ва озод кунларимизнинг қадрига етишга қаратилган. "Қўрғошин” фильми "Киношок” фестивалида "Энг яхши сценарий учун” мукофотини қўлга киритди.
Яқиндагида "Олтин витязь” фестивалида ғолибликни қўлга киритган Абдувоҳид Ғаниевнинг "Дада” фильми эса "ТВ шок” йўналиши бўйича иккинчи ўринга сазовор бўлди.
Категория: Shou biznes | Просмотров: 750 | Добавил: MR_ORIFJON
Всего комментариев: 4
19:13
Va nihoyat
18:26
ok
18:26
sizga omad
18:26
malumotlar u-n rahmat
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]