Главная » 2014 » Ноябрь » 8 » Киракаш омон қолди, бироқ қиз қийноқлардан жон берди
07:46
Киракаш омон қолди, бироқ қиз қийноқлардан жон берди

Охирги бир неча кун ичида Чирчиқда ўта шафқатсизлиги билан ажралиб турувчи бир нечта жиноят қайд этилди, дея хабар беради аnhor.uz сайти.

Кеча, 6 ноябрь куни, соат бирлар атрофида ёши тахминан 18-20 ларда бўлган учта ёш йигит “Перекрёсток” деган жойда такси тўхтатиб, Чирчиқ шаҳригача олиб бориб қўйишни сўраган. Манзилга етиб келгандан сўнг орқада ўтирган йигитлардан бири кутилмаганда пичоқ олиб, ҳайдовчининг бўғзидан тортган. Бироқ ҳайдовчи машинадан сакраб тушишга, ерда ётган тошни олиб машинанинг олд ойнасига отишга муваффақ бўлган. Ҳайдовчи тошни шу даражада қаттиқ отганки, у олд ўриндиқда ўтирган жиноятчига теккан. Бундай қатъий қаршиликни кўрган жиноятчилар қочиб кетган. Ҳайдовчи эса қўли билан жароҳатини ёпганича, шаҳар касалхонасига етиб олган, ҳозир у реанимацияда ётибди.    

Якшанба, 2 ноябрь куни эса бир нечта ёш йигит хонадонлардан бирига бостириб кириб, у ерда йигирма икки ёшли қизни қийнашган. Кейин пул ва қимматбаҳо буюмларни олиб, газ конфоркаларини очишган ва хонадонга ўт қўйиб қочиб кетишган. Бу пайтда қиз билан яшайдиган холаси дўконга чиқиб кетган. Уйга келган аёл эшик ва деразалардан чиқаётган тутунни кўрган, газ ҳидини ҳис қилган ва жиянини ўласи қилиб калтакланган ҳолатда топган. Қиз жароҳатлардан холасининг қўлида кўз юмди.

Айни пайтда ушбу жиноятлар бўйича тезкор-қидирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Manba: Darakchi.uz

Прикрепления: Rasm 1
Категория: O'zbekiston yangiliklari | Просмотров: 662 | Добавил: Sherzod_230688
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]