Кунда-кунора янги қўшиқлар яратилиши билан бирга клипларнинг ҳам ҳар ҳафтада янгиси эфирга узатилмоқда.
Санъатимизда жадаллик билан ривожланиш кетяпти. Қайсидир қўшиқ бир кунлик бўлса, яна қайсисидир "бир ҳафталик” деган номга сазовор бўлиб турган бир пайтда, клипларга ҳам худди шундай баҳо бериш муносибмикан? Клиплар ўша қўшиқни инсон юрагига янада яқинлаштириб бергувчи бир воситачи, холос. Аммо кўз ва онг биргаликда ўша клипни кўради ва таҳлил қилади. Шундай экан, эфир орқали намойиш этилаётган клипларга тўхталиб ўтсак. Зеро, ютуқлар ҳам, камчиликлар ҳам ўзимизникидир. |