Главная » 2014 » Ноябрь » 30 » Криштиану Роналду: «Барселона»ни бутсим мағлуб этгани йўқ»
14:24
Криштиану Роналду: «Барселона»ни бутсим мағлуб этгани йўқ»

Криштиану Роналду — шак-шубҳасиз бугунги кун футболининг ҳақиқий қаҳрамонларидан бири. Унинг иштирокидаги ўйинлар ҳар доим мухлисларни ажаблантириб, қизиқтириб келган, деб ёзмоқда stadion.uz.

«Манчестер Юнайтед»да порлаб, «Реал»да янада машҳурлик шоҳсупасига кўтарилган португалиялик чармтўп устасини бугун деярли ҳамма танийди. Яқинда Роналду ўзинининг янги бутсисини омма эътиборига ҳавола қилганидан хабарингиз бор. «Championat.com» сайти эса ана шу муносабат билан футболчидан интервью олди. Қуйида мазкур интервью билан танишишингиз мумкин.

 

— Либос спортчига ўз имкониятларини юзага чиқара олишида ёрдам бериши керак. Нима деб ўйлайсиз, янги бутсингиз — «Nike Mercurial Superfly CR7» ҳам сизга омад келтирармикин?

— Албатта. Бу бутси шахсан менга аталган деб ўйлайман. У чиройли, дабдабали ва ноодатий. Мен ҳар доим янги нарсаларни: янги кийимлар, спорт коллекциялари ва ёрқин рангларни ёқтираман.

 

— Нега бутсингизни айнан «Барселона»га қарши ўйин олдидан тайёрлатдингиз? Бу муваффақиятингизнинг асосий омилларидан бири бўлдими?

— Мен, одатда, либосларимни ҳам ғалаба қозониш учун тайёрлайман. Бу ўйин «Барселона»га қарши бўладими ёки бошқа жамоагами, фарқи йўқ. Бутсига келадиган бўлсак, мен жуда қулай, ажойиб дизайнга эга ва фақат мен учун ишлаб чиқарилган кийимдан энг муҳим ўйинда фойдаланишга қарор қилдим, холос. Аслида, рақибни бутсим мағлуб этди деган фикрдан йироқман. Бу ҳаддан ташқари манманлик бўлади. Ўйлайманки, ўйин мухлисларга маъқул келган.

 

— «Эл-классико»даги ғалаба мавсумни омадли якунлашга туртки бўла оладими?

— Буни вақт кўрсатади. Аммо шахсан мен ҳар доим максимал даражада ўйин кўрсата оламан. Жамоага медалларни қўлга киритишга ёрдам бераман — жамоадошларимга голли узатмаларни амалга ошираман, кўплаб голлар киритаман. Муҳими, омад доим биз билан бўлиши учун катта ишонч билан ҳаракат қилиш керак.

 

— Сиз турли чемпионатларда ғолиб бўлгансиз, Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритгансиз, ҳисобингизда кўплаб шахсий ва жамоавий ютуқлар бор. Нега янги чақириқларга эътибор бермаяпсиз? 

— Асосий сабаб — менинг ғурурим, нафсониятим. Мен ҳар доим, ўйиндан ўйинга, мавсумдан мавсумга кучайиб боришни истайман. Ўйлайманки, бунинг учун энг кучли клубда тўп суриш ва доим оддийгина ҳақиқат — биринчиликка интилиб яшаш кераклигини англаш лозим.

 

— Профессионал футболга эндигина кириб келаётганлар жуда машҳур ва иқтидорли бўлишни исташади. Сиз уларга қандай маслаҳат берган бўлардингиз? Орзуни амалга ошириш учун нима керак?

— Бунинг учун, аввало, мустаҳкам ишонч керак. Бизнинг касбимиз ўз устида тинимсиз ишлашни, бош мураббийнинг кўрсатмаларини сўзсиз бажаришни, ўз ишига масъулият билан ёндашишни талаб этади. Шунда ҳар қандай мақсадга эришиш осон бўлади.

 

 

Manba: Darakchi.uz

Прикрепления: Rasm 1
Категория: Sport Yangiliklari | Просмотров: 1087 | Добавил: Sherzod_230688
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]