Главная » 2012 » Май » 21 » kuling iumringiz uzayadi:p
23:07
kuling iumringiz uzayadi:p
Ярим кечаси соат 2 да телефон жиринглади:
– Ухлаётувдингми?
– Йўқ, жин урсин! Сени қачон телефон қиларкан, деб кутиб тургандим!!!
* * *
Болтасини кўтарган жаллод кундага боши қўйилган маҳкумга деди:
– Бошингни қимирлатма, яна қўл-пўлингга тегиб кетмасин.
* * *
Ҳайвонот боғида:
– Бу Африка фили, буниси эса Ҳиндистон фили.
– Иккисининг нима фарқи бор?
– Жуда катта фарқи бор. Африкалик филнинг исми Бобо, ҳинд филиники эса Рам.
* * *
Ҳайвонларни ҳимоя қилувчи “Чиябўри” ташкилотининг фикрича, ҳайвонларни териси учун ўлдириш бориб турган шафқатсизликдир. Уларни тутиш ва терисини шилиб олиб, яна озодликка чиқариб юбориш лозим.
* * *
Йигит билан қиз ўриндиқда хаёл суриб ўтиришибди. Қиз йигитдан сўради:
– Нима ҳақида ўйлаяпсан?
– Сен нимани ўйлаётган бўлсанг мен ҳам шу ҳақида ўйлаяпман.
– Хаёлингга ҳам келтира кўрма, дод солиб бақираман!
* * *
Тўрдаги олтин балиқ чолдан сўради:
– Кампиринг ҳали тирикми?
– Ҳа, тирик.
– Мени қовуриб еявер.
* * *
Судда:
– Ўғирлик қилаётганингизда хотинингиз, бола-чақангиз борлигини ўйламадингизми?
– Ўйлаганим учун ўғирлик қилдим-да, жаноб судья.
* * *
Судда:
– Нега ҳамма ўғирликларни бир ўзингиз қилгансиз?
– Бу замонда инсофли шерик топиш ҳам муаммо бўлиб қолди, жаноб судья.
* * *
Судда:
– Сиз бир ҳафта ичида тўққиз марта ўғирлик қилибсиз. Қандай қилиб бунга эришдингиз?
– Туну кун тиним билмай ишладим, жаноб судья. Агар ҳамма ҳам мен каби ўз касбини севганида, жон куйдирганида эди, анча ривожланиб кетган бўлардик.
* * *
Икки дўст суҳбати:
– Мен хотинимдан ташқари бирор бир аёлга қиё боқмаганман. Сен ҳам шундай деб айта оласанми?
– Айта оламан. Фақат бу гапни гапирганда бунчалик жиддий туролмайман, холос.
* * *
1943 йил. Концлагер. Карнай орқали эълон қилинмоқда: “Бугун яҳудийлар билан лўлилар ўртасида сузиш мусобақаси бўлиб ўтади. Яҳудийлар қора, лўлилар сариқ қалпоқда сузадилар. Сувдаги тимсоҳларда эса ҳеч қанақа қалпоқлар бўлмайди”.
* * *
Икки одамхўр масхарабозни тутиб олишди. Кейин ея бошлашди. Тугатаётганларида бири иккинчисига деди:
– Билмадим, бунинг нимаси кулгили экан...
7x7.uz
Прикрепления: Rasm 1
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 722 | Добавил: vertu2277
Всего комментариев: 2
00:05
))
00:00
juda zo'r
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]