11:01 КУТИБ ОЛИНГ: GM UZBEKISTANНИНГ ЯНГИ СОВҒАСИ! | |
Турли интернет манбаларида GM Uzbekistan Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасининг кейинги йилнинг иккинчи ярмида, янги русумдаги автомобилни ишлаб чиқаришни бошлаши ҳақида маълумотлар тарқалди. Маълум қилинишича, ҳозир GSVEM кичик седан моделини ўзлаштириш устида иш олиб бориляпти. Бу модел дизайни Жанубий Корея ва бразилиялик конструкторлар томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, 136 миллион АҚШ долларилик мазкур лойиҳани 2013 йилгача амалга ошириш кўзда тутилган. Лойиҳа тўлиқ қувват билан ишлай бошлаганда, йилига 100 мингта автомашина ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, уларнинг ярми МДҲ давлатларига экспорт қилинади. Дастлабки режаларга кўра, машина тўрт эшикли бўлади, бироқ унинг кўриниши бозор талабларига қараб ўзгариши ҳам мумкин. Чунки, масалан, айрим ҳудудларда хэтчбек кўринишидаги автомобилларнинг бозори чаққон, дейди GM мутахассиси Wards.auto нашрига. Таъкидланишича, у Sparkдан бир оз узунроқ бўлиб, бошқа, Renault Logan каби қиммат бўлмаган брендлар билан рақобатлаша олади. Мазкур автомобил русумини ишлаб чиқарувчи асосий завод, машина лойиҳалаштирилган Бразилияда жойлашади. Осиёда эса Ўзбекистон шундай машина ишлаб чиқарувчи ягона завод бўлиб қолади. Бу эса, янги седан Жанубий Кореяда ҳали ишлаб чиқарилмаган илк Ўзбекистон маҳсулоти бўлади, дегани. | |
Просмотров: 1194 | |
Всего комментариев: 22 | 1 2 3 » |
| |
1-10 11-20 21-22 | |