16:44 КУТИБ ОЛИНГ: NANO-SIM-КАРТА | |
Ҳозирда аксар смартфонларда micro-SIM-карталарни кўришимиз мумкин, лекин тез орада улар истеъмолдан чиқиб кетса, ажаб эмас.
Франция пойтахтида бўлиб ўтган Cartes & IDentification 2011 кўргазмасида G&D компанияси nano-SIM-карталарни омма эътиборига ҳавола этди. Ўлчами 12 мм х 9 мм бўлган бундай карталар келгуси йил бошиданоқ телефонларда қўлланилиши мумкин. Ҳозирги micro-SIM-картага нисбатан nano-SIM-карта 30 фоизга кичикроқ ва 15 фоизга юпқароқдир. Стандарт SIM-карта билан солиштирилса, унинг 60 фоизга кичиклиги аён бўлади. Мутахассисларнинг фикрича, nano-SIM-карталарнинг амалиётга татбиқ этилиши аккумулятори катта қувватни сиғдира оладиган ингичка телефонлар ишлаб чиқаришда рақобатнинг кучайишига олиб келади. Айтиш керакки, SIM-карта ҳажмининг кичрайиши аккумулятор учун қўшимча жой ёки хотиранинг қўшимча компонентларини ўрнатиш имкониятини пайдо қилади. Лекин SIM-картасини тез-тез олиб, қайта ўрнатадиганлар учун nano-SIM-карта ноқулайлик туғдириши мумкин. У жуда юпқа кичик бўлгани сабабли айримлар учун мўртлик қилади. Айни пайтда nano-SIM-картани ишлаб чиқиш жараёни давом этмоқда, у ҳақдаги тўлиқ маълумотлар 2012 йилнинг аввалида тақдим этилади. manba:yagona.uz Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 703 | |
Всего комментариев: 5 | |
| |