15:49 «Кўзингни ўйиб оламан» ҳайкали! | |
«Реал Мадрид» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Испаниянинг Валенсия шаҳрида ҳар йили анъанавий тарзда ташкиллаштириладиган «Las Fallas» фестивали учун тайёрланган ҳайкаллардан бирига илҳом манбаи бўлди. 19 мартда ўтказиладиган тадбирда қоғоздан ясалган юзлаб ҳайкалллар намойиш қилинади. Фестивал тугагач эса, бари ёқиб юборилади. Эсингизда бўлса, мавсум аввалида Испания кубоги доирасидаги Эл-Классико баҳсида катта ишкал чиққан, Моуриньо «Барселона»нинг ёрдамчи мураббийи Тито Виланованинг кўзига бармоғини тиқиб олган эди. Айнан ўша воқеа ҳайкалтарошлардан бирининг илҳомини келтириб юборди. Ушбу фестивалда ўтган йили Моуриньо ва Пеп Гвардиола ҳайкаллари намойиш қилинган, унда португалиялик мураббийнинг ҳамкасбига мушт туширгани гавдалантирилганди. Ундан ҳам олдинги йили эса қўлидаги кўзгага қараб тўймайдиган Роналду ҳайкали ишланган. | |
Категория: Sport Yangiliklari | Просмотров: 632 | |
Всего комментариев: 10 | |
| |