17:00 Латифалар | |
– Хўш. – Минбарга чиқиб сўзлаш лозим. * * * Зўр бериб ишлаётган дурадгор хотинидан сўради; – Қаламим қаерда? – Ана, қулоғингизга қистириб олгансиз-ку. – Э, аҳмоқ хотин, ишим кўплигини биласан-ку. Қайси қулоғимдалигини ҳам айтсанг бўлмайдими?! * * * Она қуён овчи кўриб болаларига деди: – Қани қулоқларингни ёпинглар. – Нега, милтиқ овозидан қўрқмаймиз-ку. – Милтиқ учун эмас. Ҳозир бу овчи отади, кейин ўқи қия кетгани учун уят гапларни айтиб сўкинади. * * * Бир киши барга ит етаклаб келди ва ҳамма билан итим гапира олади деб гаров ўйнади. Лекин шунча мажбурласа ҳам ит миқ этмади. Абгор бўлиб ташқарига чиқди ва кўппакка бақирди; – Ит барибир итлигини қиларкан-да! Сен кўппакни деб қанча пулимни ютқаздим. – Хафа бўлманг, хўжайин, мен узоқни кўзладим. Энди эртага гаров ўйнаб бу пулларни беш баробар қилиб чиқариб оласиз. * * * Иккита пашша суҳбатлашяпти; – Одамдек аҳмоқ жонзот бўлмаса керак. – Нега унақа дейсан? – Аҳмоқ бўлмаса, шифтни шунча безатиб, ўзи полда юрармиди?! * * * Бир кишининг иккита тўтиси бор эди. Узоқ сафарга кетиб қайтиб келса биттас гапириб қолди: "Хотининг сенга хиёнат қилди, хотининг сенга хиёнат қилди...” Жаҳли чиқиб хотинини роса дўппослади ва ишга кетди. Қайтиб келса, гапирган тўти йўқ. Хотини елка қисди. Иккинчи тўтидан сўради. – Мен айтишим мумкин. Фақат иккита шартим бор. Адвокатим ёнимда бўлсин ва печка ўчириб қўйилсин. | |
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 822 | |
Всего комментариев: 5 | |
| |