15:12 Латифалар | |
– Ҳозиргина 20 қути олиб кетгандингиз-ку! – Тўймай қолдим... * * * – Нима иш қиласиз? – Ичкилик дардида азоб чекаётганларга ёрдам бераман. – Психотерапевт шифокор экансиз-да, жуда ажойиб касб. – Йўқ. Ароқ сотиладиган дўкон сотувчисиман. * * * Болтабой Арслонбекович Тошмирзақуловнинг хонадонидаги телефон жиринглади. – Алло, кечирасиз, бу Боймирза Бойқўзиевич Бойбўриевнинг хонадоними? – Қанчалар адашганингизни билсангиз эди... * * * – Кўп пул топишнинг оддий усули бор. Фақат мен шу усулни ҳечам топа олмаяпман-да.... * * * – Дада, кимларни ароқхўр деб аташади? – Ўғлим, анави тўртта теракни кўряпсанми. Ароқхўрларга шу тераклар саккизта кўринади. – Тушунарли, лекин у ерда тераклар иккита-ку! * * * Тушгача ишлашни ёқтирмайман, тушдан кейин ишлашни эса ўлгудек ёмон кўраман... * * * Шиппакларимизни сотиб олинг! Улар бир кунда уч килограммгача суваракларни ўлдира олади. * * * Фақат "ГАИ” ходимларигина чўнтакдаги пулларини чиқармай туриб ҳам санай оладилар... * * * – Мен аслида умуман ичмайман. Тўй-ҳашамларда олиб туришимни айтмаса... – Нима иш қиласиз? – Тўйларда даврани олиб бораман. * * * Криштиану Роналдунинг ўғли иккинчи синфга ўтиш учун 15 миллион евро талаб қилди... * * * – Кечирасиз хоним, менинг товуғим ҳовлингиздаги помидорни чўқилаб ташлабди. – Ўзингиз мени маъзур тутасиз, жаноб, итим ўша товуқни еб қўйибди. – Минг бор афсус, итингиз машинамнинг тагида қолиб кетиб ўлди. – Қайғудаман, машинагизни бизнинг терак босиб қолди. – Вой онангни... * * * Шифокор: – Хоним, сизни хафа қилишга мажбурман. Эрингизнинг аҳволи жуда оғир. Унга ҳозир тинчлик керак. – Мен ҳам уни безовта қилмайман. Фақат васиятнома ёзиб беришини сўрайман, холос. * * * – Отам сиздан юз долларни майдалаб, мендан бериб юборишингизни сўради. – Қани ўша доллар? – Отам уч кундан кейин жўнатаркан. | |
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 569 | |
Всего комментариев: 0 | |