16:16 Ли Йонг Пё: «Менимча, чорак финалда ҳам Қосимов Жепаровдан фойдаланмайди!» | |
Жанубий Корея терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси, ҳозирда КБС телеканалида шарҳловчи бўлиб ишлаётган Ли Йонг Пё чорак финал олди фикрлари билан ўртоқлашди. «Ўзбекистон иштирокидаги ўйинларни кўрган бўлсангиз, ҳимоя ва ярим ҳимоя орасида деярли бўш жой йўқлигига амин бўласиз. Марказий ҳимоячилар жисмонан кучли ва бўйдор. Саудия Арабистони билан ўйинда улар ҳаводаги жангларда устун келишди. Ҳимоя чизиғи жуда мустаҳкам», - дейди собиқ корейс футболчи.
«Икки қанот ярим ҳимоячилари ҳам тезкор. Ўзбек мураббийи қандай қарорга келишини билмадиму ҳимояда унчалик нафи тегмайдиган Жепаровдан фойдаланмаса керак деб ўйлаяпман. Ўнг қанотда ҳаракатланадиган Рашидовда тезкорлик ва дриблинг аъло даражада. Чап қанотдаги Ҳасановнинг чап оёқда берадиган пасларидан ҳимоялана олиш лозим. Чап қанот ҳимоясидаги Денисовдан кўра ўнг қанотдаги Муҳаммадиевда ҳужумга кўпроқ қўшилишни кузатяпмиз. Демак, Муҳаммадиев олдинга ўтган вазиятларда пайдо бўладиган бўшлиқдан унумли фойдаланишимиз керак. Аҳмедов масаласига келсак, у ҳимояда ҳам, хужумда ҳам бирдек ҳавфли футболчи ҳисобланади. Лекин Аҳмедов хужумга қўшилган чоғларда ҳимояда унинг ўрнини муносиб тўлдира олишмаётганлигига гувоҳ бўлдик. Ана шундай вазиятларда тезкор қарши хужумлар бизнинг фойдамизга ишлаши аниқ».
Отабек Йўлдошев
Манба: www.stadion.uz. Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: Sport Yangiliklari | Просмотров: 642 | |
Всего комментариев: 0 | |