Главная » 2012 » Июль » 25 » "Лондонда қўлли икки қаватли автобус пайдо бўлди"
21:26
"Лондонда қўлли икки қаватли автобус пайдо бўлди"
Лондондаги Олимпиада ўйинлари арафасида чехиялик ҳайкалтарош Давид Черни ўзига хос монумент яратишга қарор қилди. "Лондон Бустер" — бу 1957 йили чиқарилган улкан қўлларга эга эски даблдеккер.

Черни автобус механикаси билан узоқ ишлади. Ушбу механика ёрдамида қизил гигант сиқилиши, овоз чиқариши ва дераза-экранларида видеоклипларни намойиш этиши мумкин.
Олти тонналиқизил санъат асари британия ҳукуматига жуда ёқди, шу боис уни Лондондаги Чехия олимпия терма жамоасининг қароргоҳи ёнида ўрнатишга қарор қилинди. Автобус бутун Олимпиада давомида машқ қилиб турса керак
"Дунёдаги ҳар бир спортчи учун битта умумий машқ бор, - дейди ҳайкалтарош. – Бу қўлда ётиб туриш. Менга бу қизиқдай туюлди. Шу билан бирга, қўлда ётиб туриш қамоқхона ва армияда жазо сифатида ҳам қўлланилади. Қўлда ётиб туриш – жисмоний имкониятларни намойиш этувчи ҳаракатларнинг универсал кўринишидир. Шу боис у менга ёқади. Бу жуда кинояли, албатта”.
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 508 | Добавил: number_1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]