Лондоннинг М11 магистрал йўлида кўкда учар жисмга ўхшаш жисмлар
кузатилди. BBC телеканали мухбири Майк Севелл бу жисмларни видеокамераси орқали суратга олди ва уни ўзга сайёраликлар, эканлигини тахмин қилмоқда. Мухбирнинг билдиришича, жисмлар ўзидан ёруғлик тарқатган, худди учар ликопчани эслатади. Мухбир "Ишонтириб айтаманки, бу ўзга сайёраликлар” деб ўз ҳаяжонини изҳор қилган. Олимларнинг билдирилишича, бу тасвир Лондонда шу пайтгача ўзга сайёраликларга оид қайд қилинган энг аниқ видео тасвир экан. |