07:53 Лондондан бошингни тик кўтариб кел! | |
Тўйиб ўсганмиз-да, қуёшга обдон. Иложим йўқ баҳона тўқишдан ўзга, Мадҳиямиз ахир соғинди Лондон... Футболдан безиган, футболдан тўйган, Ўзбек мухлисида яна бир ташвиш. Наҳот, давомчисин йўқотиб қўйган Муҳаммадқодирлар бошлаб кетган иш?! Хитой, қозоқ кўксида медаллар тўла, Ўзбеклар боши хам, қуйи солинган. Суриштирсанг ўша олтинлар, жўра, Асли бизнинг тупроқдан қазиб олинган. Юрт номидан чиққан бунга қарагин, Саралашдан қолиб, юрибди аранг. Курашларда ўсган йигит курагин, Бугун ерга босса қандайдир фаранг?! Шижоат туйғуси оққан қонлардан, Ножоиз моддалар топилиб турса... "Ўзбекистон” деган жарангдор бир ном, Охиридан бошлаб биринчи юрса... Етар энди, Вадим, эшкакни эшгин! Муштингдан бинолар титрасин, Аббос! Элшод, рақибингни силтаб ур кескин, Майдонда ўзинг тут ғолибларга хос! Кўз тикиб турибди бутун бир миллат, Олдингга ҳеч қандай шарт қўймайди эл. Қандай қатнашсанг ҳам, қатнашгин, фақат – Лондондан бошингни тик кўтариб кел! Анваржон Маҳмудов | |
Категория: SHERIYAT OLAMI | Просмотров: 745 | |
Всего комментариев: 0 | |