Главная » 2015 » Март » 27 » Манзурадан “Сени-сени” энди бошқача талқинда (remix music version)
08:56
Манзурадан “Сени-сени” энди бошқача талқинда (remix music version)

Таниқли юлдузлар орасида ўзига хос имиджи ва ижро йўналиши билан ажралиб турувчи Манзура доим кутилмаган янгиликлар билан барчани ҳушнуд этишдан толмайди. Унинг ҳар бир ижод маҳсулида, қўшиқлари-ю, видеоклипларида ўзига хослик сезилиб туради. Бугун “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали премьера этилган қўшиқ аслида хонанданинг бир неча йиллар аввал оммага тақдим этилган ва хит даражасига кўтарилган “Сени-сени” таронаси бўлиб, Манзуранинг ижодидан муҳим ўрин эгаллаган қўшиқларидан бири ҳисобланади.

Айтиб ўтиш жоиз мазкур таронани таниқли ижодкор Жасур Бадалбоев қайта аранжировка қилган.  FM 101.0 тўлқини орқали жаранг сочган бу қўшиқни тинглаган хонанданинг мухлислари дарҳол студияга қўнғироқ қилиб, қайта сайқалланган тарона уларга манзур келгани ҳақида илиқ фикрлар билдиришди.

 

Манзура бугунги кунда кўпроқ вақтини ижодга бағишлаган ва тез кунларда кутилмаган совғаларни тақдим этиш истагида. Булар ҳақида ҳозирча маълумот беришдан тортиниб, ҳаммаси сир бўлишини истаётган хонандага муваффақиятлар тилаймиз.     

 

 

 

Прикрепления: Rasm 1
Категория: Shou biznes | Просмотров: 2807 | Добавил: Sherzod_230688
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]