Главная » 2015 » Февраль » 12 » Марадона янги севгилиси туфайли ўзини ёшартиришга қарор қилди
09:51
Марадона янги севгилиси туфайли ўзини ёшартиришга қарор қилди

Афсонавий Диего Марадона юзини торттириш бўйича пластик жарроҳлик операциясини ўтказди, деб хабар берди PrimiciasYa портали.

54 ёшли аргентиналик футбол афсонаси кўзлари остидаги қопчалардан холи бўлди ҳамда юз терисини лазерли ёшартириш амалиётини ўтказди. Порталнинг таъкидлашича, Марадона ўзининг янги севгилиси, 24 ёшли Росио Оливадан анча катта кўринмаслик учун шундай йўл тутган.

Марадона бундай янги, ёшарган қиёфада илк бор Кубада кўриниш берди. Бу ерда унинг иштирокидаги спорт кўрсатуви тасвирга олинмоқда.

Прикрепления: Rasm 1
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 2274 | Добавил: Sherzod_230688
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]