04:28 Меҳмонхона ходимимижознинг 300 мингдолларликмашинасини уриб олди | |
меҳмонхона ходими қиммат баҳо хатога йўл қўйди. Хизматчи мижознинг машинасини тураргоҳга жойлаётган вақтда уриб олган. Нархи 300 минг АҚШ долларига тенг бўлган Lamborghini Gallardo Spyder автомобилини таъмирга муҳтож ҳолатга келди. Ўтган ҳафтада содир бўлган воқеани меҳмонхона кузатув камералари ёзиб олди. Меҳмонхона ходими бошқарувни йўқотиб, тураргоҳда турган автомобилга келиб урилади ва у бошқа бир автомобилга бориб урилади. The Times Of India нашрининг ёзишича, қиммат баҳо автомобилга жиддий зарар етмаган. Меҳмонхона ходими эса ўша куннинг ўзида шифохонадан чиққан. Маълум бўлишича, автомобиль қурилиш бизнес билан шуғулланувчи Обид Фает Махаммад Кхатри исмли шахсга тегишли бўлган. Автомобилга етган зарарни қоплаш мақсадида меҳмонхона ва унинг Арун Кумар исмли ходимига нисбатан жиноий иш очилди. Одатда автомобилнинг таъмири янгисига нисбатан арзонроққа тушади. Аммо, уни таъмирлаш учун машинани Европага олиб бориш керак бўлади. Бу эса ўз навбатида харажатни икки бароварга қимматлаштиради. Хабар қилинишича, автомобилни таъмирлаш 300 минг АҚШ долларига тушади. | |
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 510 | |
Всего комментариев: 0 | |