06:01 Мексика кўрфазидаги нефт қудуғи ёпилди | |
BP нефт компанияси Мексика кўрфазидаги ҳалокат қудуғининг "статик нейтралланиши” муваффақиятли чиққанини хабар қилди. Ушбу операция давомида кўрфаз тубидаги қудуқнинг юқори қисмига махсус яратилган қуюқ эритма юборилди. Айни пайтда қудуқ ичи босими назорат остига олинган. Муҳандислар вазиятни назорат қилиб туришганини таъкидлашмоқда. Эҳтимол, қудуққа бурғулаш эритмасидан яна юборишга тўғри келиши ҳам мумкин. Агар ҳамма ишлар режадагидек кетса, махсус бурғуланган ёнлама қудуқ орқали эритма ва цемент юбориш бошланади. Ана шундагина муҳандислар ибораси билан айтганда, "сув туби нейтралланади” ва ҳалокат қудуғи буткул ёпилади. Ушбу платформадаги ҳалокат АҚШ тарихидаги энг даҳшатли экологик фожиага олиб келди. Мамлакат ҳукуматининг фикрича, қудуқдан кўрфаз сувига 4,9 миллион баррел нефт оқиб чиққан бўлса, шундан фақат 800 минг баррелигина йиғиб олинган. Ҳатто қудуқни цементлаш ишлари муваффақиятли тугаганида ҳам, асосий устундан тахминан 30 метрча масофада жойлашган туташувчи қудуқлардаги ишлар давом этаверади. | |
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 793 | |
Всего комментариев: 39 | 1 2 3 4 » |
| |
1-10 11-20 21-30 31-39 | |