19:27 Мени кучлироқ сев... | |
Мени кучлироқ сев, кечагидан ҳам. Керагидан ортиқ, кечагидан кўп. Кеча қолмас эди, юрагимда ғам. Кеча севар эдинг, керагидан кўп. Ўша лаҳза юз бора мени сўзлардинг, Ларзага тушардинг ҳар лаҳза юз бор. Юзларинг кўкариб, юз бор бўзлардинг, Юз бор улуғлардим, юз бор бўлсанг хор. Бугун ҳам сен мени кечагидай сев, Кеча уни сендан сўрамагандим. Эртага емасин юрагимни дев- -Кечани қўмсаган азиятларим. Кеча сен мен билан эдинг хонзода Мен ҳамон муҳаббат элтган ойдаман. Мен билан бирга бўл сархуш фазода, Кечагидай сев ва кетма самодан. Қоқ икки бўлиниб кетмасин фалак Қоқ икки бўлиниб, бўзламасин ой. Фақат сени дея уради юрак Фақат сен учундир кўксимдаги жой. Муҳаммад Исмоил (Айни пайтда бу шеър О.Назарбеков томонидан ижро этилиб, ҳамманинг юрагидан жой олишга ҳам улгурди) | |
Категория: SHERIYAT OLAMI | Просмотров: 723 | |
Всего комментариев: 21 | 1 2 3 » | ||||
| |||||
1-10 11-20 21-21 | |||||