15:40 МЕНИНГ БАХТИМ ЎЗИНГИЗ ФАкАТ | |
Тағин учрашдик... Наҳот Сиз билан фақат тушимда учрашсам... Уйғонмоқ айрилиқдир. О, кошки уйғонмасам!!! Сизни соғинишимни биласиз. Сизни эсламаслик эса гуноҳ. Катта гуноҳ. Кечирилмас гуноҳ... Мен эса гуноҳ қилишдан қўрқаман... Шафқатсизман туйғуларимга, Балки бир кун ақлим ҳам кирар. Лекин доим сизни эсласам Нимагадир... шеър ёзгим келар. *** Сиздан илк марта хат олганимда-"ғалати эканми?"-деб лабимни бурибгина қўювдим. Кейинги сафар қўлларим қалтираб кетди. Ундан кейингисида эса яқин инсоним бўлдингиз. Шу- шу бу муносабат кучайиб бораверди. Ҳозирга келиб... *** Овозингизни илк марта эшитган куним... Энтикиш билан хотирлаяпман. Биз кўп суҳбатлашдик. Ҳаяжон босди сизни, сездим. Нафас олишингиз меники сингари... Хайрлашгимиз келмай ҳайрлашдик... ... Кейин, қўлларимни кенг ёйиб осмонга қарадим. Қуёш менга мамнун боқиб турарди. Мен эса тақдиримдан миннатдор эдим. *** Мендан рухсат сўрабсиз, кутилаётган бахт учун. Қувониб кетдик. Раҳмат сизга. - Қизғонаман, - дедингиз, бармоқларим титраб кетди. Юрагимнинг гупури оламни тутди. Туйғулар оғушидаман. Дунё кўзимга чиройли кўриняпти. Ҳали кўп шу тахлит яшагим келяпти. Мен ҳаётни севаман!!! ... Сиз туфайли бари. *** Биз қўнғироқлашиб турардик. Сизга ташна кунларимнинг бирида "Мени эслайсизми?"- дедим. Кутганимдан аълороқ жавоб бердингиз-да ўзиям. Кейин қизиқсиниб сўрадингиз: "Сиз-чи?". "Эсламайман десам ҳам барибир кўп-кўп эслаб юборяпман",-дедим қувноқлик билан. Сиз кулдингиз. Самимий. Майин кулгунгиз ҳамон қулоғим остида эшитилиб туради. Кулгунгиздан сўнмас бахтнинг садосини сездим. Истардимки... истардимки, ўша бахтга қоришиқ кулгулар ҳаёт гулшанимда гул-гул очилиб туришини... Яратганга суянаман. *** Сизни сезмасдан урган юрагим бекор. Бора-бора умримнинг мазмуни бўлиб улгурдингиз. Доим "эркаламанг", дейсиз. Эркатойимсиз-ку ахир. Айтишингизга талтайиб кетармишсиз. Ҳечам-да. Ёлғон сўзламанг. Ўйлаб кўрдим. Сизни ҳафа қилиш... Дод! Бу ҳолатдан кўра ёруғ дунёда яшамаганим яхши. *** Ухлаб ётувдим. Сизнинг хабарингизни етказишди. Вужудим ёнмоқда. Ўтли ҳарорат юрагимдан таралаяпти. Дунёларга сиғмай кетяпман. Сезаяпсизми? Дарагингизнинг ўзи мени қай кўринишга келтирганини?! Мактубингизда соғишингизни айтибсиз. Шоирнинг гаплари ёдимга тушди: "Ҳар бир айрилиқнинг ўз кўришмоғи бор". Биз қалбан бирга бўлсак-да, жисман бир- биримиздан олис- олислардамиз. Шуни билинг. Юз кўришсак, барибир, ажрашмаймиз. Ахир, шоир сатрлари буни тасдиқлаяпти-ку. *** "Сизни денгизга ўхшатаман... Денгиз борлигини биламан. Лекин денгизни қачон кўраман?". Мактубингизда битилган бу сўзларни ҳаяжон аралаш энтикиш билан ўқидим. Нимагадир овозимни баралла қўйиб, "БАХТ" ҳақида ашула куйлагим келарди. Билгингиз келаяптими, шу дамларда неларни орзулаётганимни?! Денгизга айланиб бутун борлиғингизга сувларимни сачратгим келяпти... *** Ўтаётган кунларимни сарҳисоб қиладиган бўлсам, сизни жудаям соғиниш билан поёнига етяпти. Сизсиз зерикиб кетдим. Ҳар саҳар қуёш чиқувчи тарафга хўрсиниб қарайман. У томонда сизнинг яшашингизни биламан. Кейин... ... Кейин менинг ҳам яшагим кела бошлайди. *** Қанийди сиз... Замон кўтарса-ю, мени олиб кетсангиз. Сўзсиз кетардим сиз билан. Рост айтаяпман. Чарчадим ахир... Йиғламаслигимни қаттиқ тайинлагансиз. Лекин кўнглим тўлиб кетди. Биламан, сиз келасиз. Мен кутмаган пайтда, мени эсанкиратиб қўйиб, келасиз... Ўшанда бағрингизга бошимни қўйиб, тўйиб- тўйиб йиғлайман. Ахир, кўнглим тўлиб кетди... ♥♥♥♥♥♥, Соғинганлар шаҳридан | |
Категория: SEVGI | Просмотров: 700 | |
Всего комментариев: 6 | |
| |