17:47 Менинг иқрорим | |
Ҳақиқатни излаш не? Чекимиз – қора тупроқ, Кўк осмонни кўзлаш не? Бевафога дил бериб, Висолига етмасанг, (Бахти бутун бормикан?!) Бахтсизман, деб бўзлаш не? Жонинг ўзи омонат, Жоним, десанг сен уни. Йўлларига кўз тиксанг – Қўлингда гул ҳар куни. Лайлим, дея ардоқлаб, Бўлиб чиндан Мажнуни – Бир кун ташлаб кетганда Армонлардан сўзлаш не? Изғиринда қолмасин, Қалбингни кўм кўксингга. Ярим-ёрти юракни Яратгин кам-кўстингга. Унда нима гуноҳ бор? Бахт тилагин дўстингга. Бевафо бир ёрни деб Гина-кудрат қўзғаш не? Иқболжон Камолов, Қўқон | |
Категория: SHERIYAT OLAMI | Просмотров: 660 | |
Всего комментариев: 0 | |