01:38 МЕРКЕЛЬ: «2012 ЙИЛ ЕИ УЧУН ҚИЙИН КЕЧАДИ | |
Европа Иттифоқи етакчилари қийинроқ кечишини айтишмоқда. Франция президенти Николя Саркози Янги йил мурожаатида Европа Иттифоқи Иккинчи жаҳон урушидан кейин энг қийин инқирозга дуч келганини айтди. Германия канцлери Ангела Меркель эса немис халқига мурожаатида шундай деди: «Шубҳасиз, 2012 йил 2011 йилдан қийинроқ кечади». 2011 йилда евроҳудуд қарз инқирози туфайли анча қийналди, ҳатто евро бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида тахминлар пайдо бўлди. Бироқ Европа Иттифоқи етакчилари ҳозирги инқироз ўтиб кетишини айтишмоқда. Жумладан, Ангела Меркелнинг айтишича, евроҳудуд сўнгги ўн йилликда энг қийин синовларга дуч келган бўлса- да, Европа Иттифоқи инқирозни енгишга қодир. | |
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 580 | |
Всего комментариев: 7 | |
| |