17:49 «МТС-Ўзбекистон» директорига ҳашаматли уй тақдим этилган | |
Маълум бўлишича, «МТС-Ўзбекистон» компанияси раҳбарлари Б. Аҳмедов, Т. Алимов, А. Мирзамўйдинов ва бошқалар номигагина «МТС» бош офиси ходимлари сифатида расмийлаштирилиб, Москва тикланиш ва тараққиёт банкидаги ҳисоб рақамларига 5,4 миллион АҚШ доллари ўтказиб берилган. Бундан ташқари, Б. Аҳмедовга мукофот тариқасида Рублево-Успенского шоссеси яқинидаги «Горки-8» қўрғонида ҳашаматли уй мукофот тариқасида тақдим этилган. Тергов фикрича, Ўзбекистон солиқ органларидан яширилган бундай мунтазам тўловлар ва қимматбаҳо совғалар «МТС-Ўзбекистон» топ-менежерларига иқтисодий жиноятларда қатнашгани учун берилган бўлиб, ноқонуний мукофот ҳисобланади. | |
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 733 | |
Всего комментариев: 0 | |