01:25 "МТС-Ўзбекистон" мулки давлат даромадига айлантирилмайдиган бўлди | |
Қарор “Ўздунробита” МЧЖнинг (МТС компаниясининг Ўзбекистондаги 100% шўъба корхонаси) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича судининг “МТС-Ўзбекистон” компанияси тўртта ходимига нисбатан 2012 йил 17 сентябрда чиқарган қарорига берган апелляциясини кўриб чиқиш доирасида қабул қилинди. Компания мулкини давлат даромадига айлантиришни бекор қилишдан ташқари, “Ўздунробита” МЧЖга молиявий эътирозлар ҳажми, уни саккиз ой давомида бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти билан, $600 млн. миқдорида белгиланди. МТС пресс-релизида маълум қилинишича, шунингдек, Апелляция ҳайъати “Ўздунробита” МЧЖни “МТС-Ўзбекистон”нинг тўртта ходимига нисбатан қўзғатилган жиноий иш доирасида фуқаролик жавобгари деб тан олди ва биринчи инстанция судининг 2012 йил 17 сентябрдаги қарори билан компания мулкини хатга олишни бекор қилди. “МТС-Ўзбекистон” ходимларига нисбатан Тошкент судининг ҳукми ўз кучида қолди. | |
Просмотров: 670 | |
Всего комментариев: 1 | |||||
| |||||